Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиалида қилган чиқишида Россия ўзбекистонлик талабалар учун грантлар сонини ошириши ҳақида айтиб ўтди.
"Шавкат Миромонович Мирзиёевдан ҳар йили ўзбекистонлик талабалар учун бериладиган стипендиялар сонини кўпайтириш борасида илтимос келиб тушди. Биз ушбу илтимосни албатта қўллаб-қувватлаймиз. Яқин кунларда бу бўйича аниқ қарорга келишга ҳаракат қиламиз",- деди Лавров.
Унинг айтишича, ҳозирги пайтда Россияда 30 мингга яқин ўзбекистонлик талаба, шу жумладан 6 мингга яқини Россия федерал бюджети ҳисобидан таҳсил олмоқда. Мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон етакчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамизки, яқинда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев мамлакатимизда жорий йилда Россиянинг учта етакчи университетларининг филиаллари очилиши ва режада яна учтаси борлиги хусусида айтган эди.
Изоҳлар мавжуд емас