Загрузка
Загрузка
Россияда бир ойда 770 дан ортиқ ўзбекистонлик мигрантга ёрдам кўрсатилди
Жамият

Россияда бир ойда 770 дан ортиқ ўзбекистонлик мигрантга ёрдам кўрсатилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг июль ойида Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан Россияда вақтинча меҳнат қилаётган 774 нафар Ўзбекистон фуқаросига ижтимоий, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди. 

Агентлик маълумотига кўра, 597 нафар фуқаро, жумладан 110 нафар аёл ва уларнинг 228 нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилган. Шунингдек, 91 нафарга бир марталик моддий ёрдам ажратилган, 83 нафар бошпанасиз қолган юртдош эса бир ой муддатга бепул хостелга жойлаштирилган. Яна 3 нафар оғир касалликка чалинган фуқаронинг даволаниш харажатлари қисман қоплаб берилган. 

Ҳисобот даврида 860 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва амалий ёрдам ҳам кўрсатилган. Хусусан, 64 нафар фуқаронинг 4 миллион рубль миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилган, 53 нафар учун Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган, 31 нафарнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган шахсий ҳужжатлари қайтарилган. Шунингдек, 712 нафарга ҳуқуқий маслаҳат берилган. 

Бундан ташқари, ишсиз қолган 220 нафар Ўзбекистон фуқароси Россиядаги 7 та корхонага ишга жойлаштирилган. 

Миграция агентлиги иш ҳақи тўланмаслиги, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар, иш берувчи билан низолар ёки бошқа ҳуқуқий масалаларга дуч келган фуқароларни Москвадаги ваколатхонага мурожаат қилишга чақирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...