Россияда кўчмас мулк харид қилганлик учун яшаш ҳуқуқини бериш таклиф этилди
Жамият

Россияда кўчмас мулк харид қилганлик учун яшаш ҳуқуқини бериш таклиф этилди

263

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан қонун лойиҳаси тайёрланиб, унга асосан кўчмас мулк харид қилган хорижлик тадбиркорлар яшаш ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкин. Бу ҳақида “Известия” газетасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Газетага маълум бўлишича, вазирлик "Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонунга тузатишлар киритиш устида иш олиб бормоқда.

"Россия иқтисодиётининг жадал технологик янгиланиши ва ривожланишига ҳисса қўшадиган сармоядорлар учун ривожланган хорижий давлатлар билан рақобатнинг кучайиб бориши шароитида оқимни рағбатлантириш ва хорижий сармоядорларнинг фойдаланилишини соддалаштириш зарурдир", - дейилмоқда вазирлик матбуот-хизмати тарқатган хабарда.

Бундан ташқари, Россияда доимий яшаш мақоми чет элликларга иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда максимал даражада кўпроқ иштирок этиш имкониятини беради. Бу эса ўз ўрнида, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш салоҳиятини янада оширади.

Яшаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун сармоядор тижорат ёки хусусий бинони сотиб олиши лозимлиги масаласига аниқлик киритилмаган. Мазкур мезонлар ҳукумат томонидан белгиланиши керак. Вазирликнинг таъкидлашича, чет элликлар орасида Россия фуқаролигига талабнинг кескин ошиши кутилмайди.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, меъёрлар келаси йилнинг июль ойида кучга киради.

Апрель ойида Президент Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Энди, Россия фуқароси бўлиш учун бошқа давлат фуқаролигидан воз кечиш шарт эмас. Бундан ташқари, Собиқ Совет Иттифоқида туғилган ва унинг собиқ республикаларида яшаган, аммо фуқаролигини олмаганлар учун ариза беришдан ва қонуний даромад манбасини тасдиқлашдан олдин уч йил Россияда мажбурий яшаш талаби бекор қилинди. Бу ҳақида РИА Новости маълум қилмоқда.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+