Загрузка
Загрузка
Россияда мигрантлар сони камайганига қарамай, Ўзбекистонга пул ўтказмалари 9 миллиарддан ошди
Жамият

Россияда мигрантлар сони камайганига қарамай, Ўзбекистонга пул ўтказмалари 9 миллиарддан ошди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Марказий банк томонидан эълон қилинган 2026 йил II чорак бўйича "Меҳнат бозори шарҳи"да маълум қилинишича, жорий йилнинг январь–июнь ойларида Россияга ишлаш учун борган Ўзбекистон фуқаролари сони 13,2 фоизга камайиб, 1,18 миллион кишини ташкил этган. Шунга қарамай, хориждан мамлакатимизга юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми ўсишда давом этиб, 9,3 миллиард доллардан ошди.

Пул ўтказмаларининг асосий қисми ҳануз Россия улушига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, бошқа давлатлардан, хусусан, Қозоғистондан 28,2 фоизга, АҚШдан 18,8 фоизга, Туркиядан 14,2 фоизга ва Жанубий Кореядан 11,4 фоизга юборилаётган маблағлар миқдори кўпайган.

Шарҳда қайд этилишича, меҳнат миграцияси географияси кенгайиб, Европа ва Осиё мамлакатларида ишлаётган ўзбекистонликлар сони ортиб бормоқда.

Шунингдек, ҳисобот даврида мамлакат ичида ўртача ойлик иш ҳақи 7,1 миллион сўмга етгани, реал иш ҳақи эса инфляциянинг секинлашиши фонида 10,9 фоизга ошгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келаётган меҳнат мигрантлари учун энг асосий ва йирик меҳнат бозори мақомини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВнинг МДҲ мамлакатлари бўйича учинчи департаменти директори Александр Стерник маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...