Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ва россиялик иш берувчилар учун – https://uzjobs.ru электрон платформасини ишга туширган.
Портал Россия Федерацияси ҳудудида бўлган ва Россия компаниялари, фирмалари ва корхоналарида ишламоқчи меҳнат миргантларига ёрдам бериш учун мўлжалланган. Сайтда иш шароитлари ва тўлов миқдори кўрсатилган ҳолда россиялик иш берувчиларининг бўш иш ўринлари акс эттирилган. Бунинг натижасида Россияда яшаб юрган фуқароларимиз ўзларига мос иш топа оладилар.
Бу лойиҳа нафақат иш ва пулсиз қолган ўзбекистонликларга ёрдам беради, балки уюшган ҳолда меҳнат ресурсларидан фойдаланмоқчи бўлган россиялик иш берувчиларни ҳам жалб этади.
Электрон ресурс 4 қисмдан иборат :
-
марказ ҳақида;
-
иш берувчиларга
-
номзодларга;
-
алоқа маълумотлари.
Порталда мунтазам равишда россиялик иш берувчиларнинг таклифлари жойлаштирилади ва янгиланиб боради. Қолаверса, иш шароити ва ҳақ тўлаш бўйича тушунтириш берилади. Ўзбекистон фуқаролари махсус шакл ёрдамида тегишли аризаларни топширишлари мумкин. Ўз навбатида, россиялик фирма ва компаниялари ҳам мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида эълон жойлаштириш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас