Россиялик блогер Тошкент марказида текинга пул тарқатишни ваъда қилган. Пул илинжида келган ёшлар ички ишлар ходимлари томонидан   тарқатилган
Жамият

Россиялик блогер Тошкент марказида текинга пул тарқатишни ваъда қилган. Пул илинжида келган ёшлар ички ишлар ходимлари томонидан тарқатилган

955

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга келган россиялик блогер Subo (Субхан Мамедов) Амир Темур майдонида мухлислар билан учрашувни белгилаб, у ерда текин пул тарқатишга ваъда берган. Натижада, ёшлар омма бўлиб тўплангани боис, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари уларни тарқатиб юборишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда. 

Блогер Урганч шаҳрида яшовчи ўз танлови ғолибига совринни бериш учун Ўзбекистонга учиб келган. Унинг уйига ташриф буюргач, Subo пул тарқатиш билан боғлиқ "кичик учрашув" ўтказишни ваъда қилиб, Тошкентга йўл олган.

Бироқ, ИИББ маълумотларига кўра, блогер билан учрашувга тахминан 150-200 киши борган.

Мамлакатда мавжуд эпидемиологик вазият ва карантин чекловларининг жорий этилганлиги туфайли оммавий тадбирларга тақиқ жорий этилгани боис, ҳуқуқ-тартибот идораси ва Миллий гвардия ходимлари ёшларга карантин қоидаларига риоя қилиш зарурлигини тушунтиришган. Бироқ бунга ҳеч ким муносабат билдирилмаган ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари кишиларни тарқатиб юборишга мажбур бўлган.

"Ушбу ҳодиса давомида ҳеч қандай қоидабузарлик ёки тартибсизликлар қайд этилмаган", - дея таъкидламоқда ИИББ.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари кўпайгани туфайли ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланган.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...