Загрузка
Загрузка
Россиялик фуқаро кинотеатрда янги “Бэтмен”ни кўриш учун Ўзбекистонга келган
Жамият

Россиялик фуқаро кинотеатрда янги “Бэтмен”ни кўриш учун Ўзбекистонга келган

488
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Екатеринбург шаҳрида яшовчи эркак янги “Бэтмен”ни кўриш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган. Мазкур фильм Украинадаги можаро туфайли Россияда намойиш қилинмаган. Бу ҳақда Esquire журнали маълум қилмоқда.

Кино ихлосмандининг айтишича, у кинотеатрга боришни ёқтиради ва узоқ вақтдан буён “Бэтмен” премьерасини кутиб юрган. Шу боис, у нима бўлса ҳам кинони кўришга қарор қилган.

“Кўп ўйлаб турмай, мен Ўзбекистонга чипта сотиб олдим ва “Бэтмен”ни томоша қилдим. Шу йўл билан мен Ғарбни ютиб чиқдим”, - деди Буличев.

Ўзбекистонга сафар қилишга у 30 минг рубль сарфлаган. Дастлаб фуқаро “кинотеатрдан асар ҳам бўлмаган” Бухорога учиб борган, сўнгра 450 километр йўлни босиб, поезда Тошкентга келган. У ерда Дмитрий кинога тушиб, фильмдан жуда мамнун бўлган. Фильм рус тилида намойиш қилинган.

“Фильм шунчаки фильм эканини жуда яхши тушуниб турибман. Бироқ, саёҳатдан олинган таассуротлар ёддан чиқмайди. Бу борада сафар сабаби ва мақсади муҳимдир. Ўзбекистонга шунчаки келиб, бир-икки кун айланиб кетиш бошқаю, биргина фильмни томоша қилиш учун келиш – умуман бошқа нарса. Бундан жуда мароқландим, кейинчалик қизиқиш билан бошқаларга айтиб бераман”, - деди у.

Россияда “Бэтмен” премьераси   2 март куни бўлиши керак эди. Лекин бир кун қолганда Warner Bros. бу мамлакатда   фильм намойишини бекор қилган. Кейинчалик хорижнинг қатор йирик киностудиялари ҳам Россияда намойиш қилишдан воз кечишган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...