Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Россиянинг истеъмол назорати идораси (Роспотребнадзор)дан янги коронавирус инфекциясини диагностика қилиш воситаларини олди. Бундан ташқари, тест-тизимлар ЕОИИ ва МДҲ давлатларига ҳам етказиб берилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.
Бугун истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш Федерал хизмати хабар қилишича, янги 2019-nCoV коронавирусини лаборатор диагностика қилиш воситаси Роспотребнадзорнинг "Веcтор" " маркази томонидан яратилган.
Коронавируснинг олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олиш учун Россия тест-тизимлари ҳамкор-давлатларга тақдим этилган. 1 ва 2 февраль кунлари диагностика воситалари Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон ва Беларусь томонидан қабул қилиб олинган. Тест-тизимларининг кейинги партиялари Қирғизистон Республикаси ва Тожикистонга етказиб берилади.
Роспотребнадзор вакилларининг айтишича: "Тест-тизимларини Евросиё минтақаси мамлакатларига етказиш бериш Роспотребнадзор томонидан Россия Федерацияси Ҳукумати кўмагида қўшни давлатларнинг юқумли касалликлар таҳдидларига қарши курашиш салоҳиятини оширишни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш доирасида олиб борилмоқда".
Изоҳлар мавжуд емас