Россиянинг  “Камаз” компанияси Ўзбекистон коллежлари ва  техникумларида ўқитиш дастурларини йўлга қўяди. Битирувчилар  ишлаш  учун Россия бориш имконига эга бўлишади
Жамият

Россиянинг “Камаз” компанияси Ўзбекистон коллежлари ва техникумларида ўқитиш дастурларини йўлга қўяди. Битирувчилар ишлаш учун Россия бориш имконига эга бўлишади

1541

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг “Камаз” компанияси Ўзбекистон коллежлари ва техникумларида ўқитиш дастурларини йўлга қўяди. Битирувчилар ишлаш учун Россия бориш имконига эга бўлишади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва "КАМАЗ" компаниясининг инсон ресурсларини ривожлантириш департаменти директори Лениза Ҳикматуллина ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида маълум бўлган.

Ҳозирги вақтда Татаристондаги "Камаз" компаниясининг ишлаб чиқариш мажмуаларида 900 нафар ўзбекистонлик таҳсил олмоқда, ишлаб чиқаришда эса 1800 нафар мамлакатимиз фуқаролари ишламоқда.

Шунга қарамай, компанияда бўёқчилар, сантехниклар, пайвандчилар, ҳайдовчилар ва электрчилар каби ишчиларга эҳтиёж катта. "Камаз" вакиллари Ўзбекистон ёшларининг ушбу соҳаларда бандлигини таъминлаш мақсадида вазирлик билан ҳамкорликда ишлаш истагини билдиришган.

Абдураҳмонов ўзбекистонлик ёшларга талаб юқори бўлган касбларни ўргатиш, уларнинг тил кўникмаларини такомиллаштириш, "Камаз"ишлаб чиқариш мажмуаларида кафолатланган иш билан таъминлашни амалга ошириш бўйича қатор таклифларни илгари сурган.

Россия томонининг вакиллари Ўзбекистондаги мутахассислик бўйича муносиб коллеж ва техникумлар танланиб, уларда "Камаз" бренди остида тўлиқ таълим ва касбий тайёргарлик дастурларини ишга туширишни таклиф қилишган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+