Россиянинг “Магнит Косметик” йирик косметика дўконлари тармоғи  Ўзбекистонда биринчи дўконини очмоқда
Жамият

Россиянинг “Магнит Косметик” йирик косметика дўконлари тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очмоқда

582

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун 26 апрель куни Россиянинг “Магнит Косметик” йирик косметика дўконлари тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу тармоқнинг Россия Федерациясидан ташқаридаги биринчи дўкони бўлади. У Тошкентнинг Сергели туманида жойлашади. Очилиш маросимида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамда “Магнит” чакана савдо тармоғи президенти ва бош директори Ян Дюннинг иштирок этади. 

Компания Ўзбекистонда офис очиш режалари ҳақида 2021 йилнинг апрель ойида маълум қилганди. “Магнит Косметик” вакилларининг сўзларига кўра, бу Россиядан экспортни оширади, шунингдек Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан импортни янада ривожлантиради. “Магнит” Россияда ҳамкорлик қиладиган етказиб берувчилар билан республикада ўз фаолиятини олиб боради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...