Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаровни BMW M4 автомашинасида уриб кетган вояга етмаган Дониёр Турғунов 2 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этилди. Инспектор олинган жароҳатлар оқибатида вафот этганди.
18 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани жиноят ишлари бўйича судида мазкур иш бўйича ёпиқ суд жараёни якунланган.
Ҳодиса 2026 йил февраль ойида Миробод туманида содир бўлганди. 2010 йилда туғилган айбланувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда BMW M4 автомобилини бошқарган ва йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Ҳосилбек Эшназаровни уриб кетган.
Инспектор кейинчалик шифохонада олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Суд уни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" бандида назарда тутилган, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этганликда айбдор деб топган.
Унга 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо муддати 2026 йил 27 февралдан — унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган кундан ҳисобланади.

Изоҳлар мавжуд емас