Россиянинг “Победа" лоукостери Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига 12 та рейс ташкил қилмоқчи
Жамият

Россиянинг “Победа" лоукостери Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига 12 та рейс ташкил қилмоқчи

338

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Росавиация” маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Россиянинг “Победа" лоукостери Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига 12та рейс ташкил қилмоқчи. 

Хусусан, российлик авиакомпания томонидан қуйидаги рейсларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • Новосибирск – Самарқанд (ҳафтада 4 маротаба)
  • Екатеринбург – Самарқанд (ҳафтада 4 маротаба)
  • Санкт-Петербург – Бухоро (ҳафтада 4 маротаба)
  • Москва – Нукус (ҳафтада 3 маротаба)
  • Москва – Бухоро (ҳафтада 4 маротаба)
  • Казань – Наманган (ҳафтада 4 маротаба)
  • Екатеринбург – Наманган (ҳафтада 4 маротаба)
  • Новосибирск – Фарғона (ҳафтада 4 маротаба)
  • Екатеринбург – Фарғона (ҳафтада 4 маротаба)
  • Москва – Қарши (ҳафтада 4 маротаба)
  • Москва – Навоий (ҳафтада 3 маротаба)
  • Москва – Урганч (ҳафтада 3 маротаба)

Бироқ, берилган рухсатномалар авиакомпания автоматик равишда бу йўналишлар бўйича уча олади, деганини англайтмайди. Рухсатнома Ўзбекистон билан ҳаво алоқалари очилганидан кейингина кучга киради.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ИАТАнинг "қиш 2022/2023" мавсуми охиригача икки йил муддатга янада узайтириш шарти билан "очиқ осмон" режими жорий этилган. Бу Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий, Урганч (ҳеч қандай чекловларсиз), шунингдек, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд (бешинчи ҳаво озодлиги) аэропортларига тегишлидир.

Амалда, бу Россия авиакомпаниясининг аэропортларга тўсиқсиз кириши, шунингдек, самарали деб ҳисоблайдиган рейслар сонини ташкил этиши мумкинлигини англатади.

“Победа” - Москванинг Внуково аэропортида жойлашган, "Аэрофлот" корхоналари гуруҳининг шўъбаси бўлган арзон авиакомпания ҳисобланади. У 2014-йил 16-сентябрда Европа Иттифоқи санкциялари туфайли ўз парвозларини тўхтатган “Добролёт” авиакомпанияси ўрнига ташкил этилган. 2017 йилда авиакомпаниянинг кундалик парвоз вақти дунёда энг юқори - 15-16 соатни ташкил этган эди. Бу кўрсаткич дунёдаги йирик лоукостерлар - Американинг Southwest ва Ирландиянинг Ryanair компанияларидан ҳам юқори.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+