Загрузка
Загрузка
Россиянинг S7 Airlines компанияси Екатеринбург ва Фарғона ўртасида  рейслар ташкил қилмоқда
Жамият

Россиянинг S7 Airlines компанияси Екатеринбург ва Фарғона ўртасида рейслар ташкил қилмоқда

453
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг S7 Airlines компанияси 23 февралдан бошлаб Екатеринбург ва Фарғона ўртасида рейслар ташкил қилмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.   

Рейслар ҳафтада бир маротаба сиғими 164 йўловчига мўлжалланган Airbus A320neo самолётларида амалга оширилади. Учиш маҳаллий вақт билан соат 21-25да Кольцово аэропортидан, қўниш соат 00-25да бажарилади. Парвоз 3 соат давом қилади.   

Айни пайтда Фарғонадан Екатеринбургга рейслар “Урал авиалиниялари” авиакомпанияси   томонидан ҳафтада бир маротаба –шанба кунлари амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Екатеринбургдан парвоз қилиш учун талаб юқори бўлган йўналиш ҳисобланади. 2021 йил натижаларига кўра, республикага қилинган парвозлар давомида 90 минг йўловчига хизмат кўрсатилган. Ҳозирги кунда Кольцово аэропортидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Навоий, Урганч ва Фарғонага учиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...