RTL Alliance хавфли юкларни етказиб бериш муаммосини ҳал қилган
Жамият

RTL Alliance хавфли юкларни етказиб бериш муаммосини ҳал қилган

119

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Глобал логистикадаги мураккаб вазиятга қарамай, RTL Alliance Халқаро логистика компанияси ўз мижозлари учун турли мамлакатлардан хавфли юкларни етказиб бериш муаммосини муваффақиятли ҳал қилмоқда.

Бугунги кунда хавфли юкларни тўғридан-тўғри халқаро темир йўл йўллари орқали ташиш имконсиз бўлиб қолди. Бундай шароитда RTL Alliance мижозлари Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Малайзия, Индонезиядан ушбу турдаги юкларни ташиш суръатини камайтирмасликка имкон берадиган компания томонидан ишлаб чиқилган муқобил йўналишли мультимодал хизматдан фойдалана олишади.

Шу тариқа, RTL Alliance мураккаб логистика ва трансмиллий ташувлар бўйича ўзининг эксперт сифатидаги нуфузини яна бир бор тасдиқлай олди.

rtl_02.jpg

— Бугунги кунда Хитойдан Ўзбекистонга хавфли юкларни етказиб бериш учун нафақат тегишли компетенция ва тажриба, балки муқобил логистика ечимлари ҳам зарур, акс ҳолда буни амалга оширишнинг имкони бўлмайди. RTL Allianceда бундай ечимлар мавжуд бўлиб, бу мижозларимизга логистика суръатларини секинлаштирмаслик имконини беради", - деди Геннадий Гогения (СЕО, RTL Alliance).

Хавфли юкларни етказиб бериш бўйича RTL Alliance мультимодал логистика хизматининг афзалликлари шундан иборатки, хавфли юкларни ташиш бўйича муддатлар жиҳатидан барқарорлик таъминланиб, юкларни ташишга қабул қилишни келишиш   вақти тежалади.

Хитой, Жанубий Корея, Малайзия, Индонезиядан Ўзбекистонга хавфли юкларни етказиб беришнинг транзит муддати камида 45 кунни ташкил қилади. Ушбу йўналишларда ташиш учун қуйидаги хавфлилик тоифаларига мансуб юклар қабул қилинади: 2, 3, 4, 5.1, 8, 9.

Ҳиндистондан Ўзбекистонга етказиб бериш тахминан 40 кун давом этади. Етказиб бериш учун 5.1, 8, 9 тоифали юклар қабул қилинади.

Компания янги муқобил логистика ечимларига талабнинг ошаётганини таъкидламоқда. Юкларни ташиш бўйича буюртмалар RTL Allianceнинг Ўзбекистондаги бўлинмаси сайтида қабул қилинади — www.rtlalliance.uz

RTL Alliance 

RTL Alliance -бу 2012 йилдан бери фаолият юритиб келаётган халқаро логистика компанияси бўлиб, мультимодал ва темир йўл логистикаси соҳасида бозор етакчилари қаторига киради. Буни BAIF Ассоциациясининг эътирофига кўра "Йилнинг энг яхши мультимодал экспедитори” мақоми ҳам тасдиқлайди.

Логистика маҳсулоти компанияси сифатида RTL Alliance ўз логистика маҳсулотларига эга. Компания тўғридан-тўғри ва мультимодал юк ташишни амалга оширади. Қолаверса, темир йўл, автомобиль, денгиз ва ҳаво транспорти орқали тўлиқ ва йиғма жўнатмаларни бажаради.

RTL Alliance юқори BBB кредит рейтингига эга, мазкур рейтинг компаниянинг яхши кредит имкониятлари, шунингдек паст инвестиция хатарларини акс эттиради. RTL Alliance - BIK Ratings агентлиги томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра юқори рейтинг олган ягона логистика компанияси ҳисобланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...