Загрузка
Загрузка
Рустам  кимлигини ҳеч ким билмайди.  Польшалик журналист аёл  Ўзбекистон ТИВдаги  учрашув ҳақида айтиб берди
Жамият

Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди. Польшалик журналист аёл Ўзбекистон ТИВдаги учрашув ҳақида айтиб берди

683
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг айтишича, бугун у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида "ёқимли учрашув" ўтказган. У ерда аниқланишича, вазирлик Рустамнинг кимлигини билмайди, шунинг учун унинг ҳаракатларини текширишнинг иложи йўқ экан. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, кеча польшалик журналист аёл Агнешка Пикулицка Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимининг тегажоқлигидан шикоят қилганди. Унинг айтишича, ТИВ вакили нафақат бу ишга қўл урган, балким республикада аккредитация бериш эвазига ижобий мақола ёзишга мажбур қилмоқчи бўлган. 

“Рустам ким экан? Мен ҳозиргина ТИВда ёқимли учрашув ўтказдим. Менга аккредитация масаласи очиқлигича қолаётганини айтишди. Буни мен жуда қадрлайман. Бироқ, Рустамнинг қилмишини текширишнинг иложи йўқлигини айтишди, чунки....унинг кимлигини ҳеч ким билмайди”, - дея ёзмоқда у Twitterда.

Журналист Ташқи ишлар вазирлиги ходимларига Рустам билан вазирликда бир неча бор учрашганини, ўтган йили аккредитация йиғилишида ҳам унинг қатнашганини маълум қилган. Ўтган йилнинг март ойида Рустам меҳнат вазири билан суҳбат уюштирган ва унинг сўзларига кўра, "вазирликдаги ҳамма уни яхши биладиганга ўхшаган".

Пикулицканинг қўшимча қилишича, кеча у Рустамнинг профилини текшириб кўрган. У ердаги “аватарка” ўзгармаган.

“Кейин эса рақам кимнинг номига қайд этилганини текширдик. Аниқланишича, у Ilhomaka FBI исмли кишига тегишли экан. Шунинг учун Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда балки улар қидираётган йигитнинг исми Илхом бўлиши мумкинлигини айтдим. Умид қиламанки, сирли Рустамни қидириш ишлари тез орада ижобий натижаларга олиб келади", - деб ёзди у.

Кўплаб халқаро ташкилотлар, шунингдек, Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси вазиятга изоҳ берганига қарамай, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сукут сақлашда давом этмоқда.

Ушбу вазиятга Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам изоҳ берган.

"Журналист Агнешка Пикулички билан содир бўлган воқеа Ўзбекистонда ҳам, бошқа ҳар қандай мамлакатда ҳам мутлақо қабул қилинмайди. Ўзбекистон инсон шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилишнинг ҳар қандай шаклига мутлақ муросасизлик сиёсатига амал қилади. Агнешка бу ҳақиқатни ошкор қилиб, ўзини жасур ва лоқайд бўлмаган инсон сифатида кўрсатди", - деди у.

Норбоева бу воқеа атрофлича ўрганилиши ва албатта тегишли чоралар кўрилиши, шунингдек айбдорлар ўз жазосини олишини таъкидлади.

"Бироқ, у ўтган йиллар давомида республикада амалга оширилган барча ислоҳотларни йўққа чиқармаслиги керак. Ўзбекистон демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаган ҳамда унга қатъий амал қилишни давом эттиради", - дея хулоса қилди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...