Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда жамиятнинг барча жабҳаларида ислоҳотлар олиб борилмоқда. Олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун эса фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларининг фаол қўллаб-қувватлаши керак бўлади. Шу сабабли инсон эркинлиги, шу жумладан сўз эркинлигини таъминлаш мамлакат раҳбариятининг алоҳида эътибор қаратаётган вазифаларидан саналади. Сўз эркинлиги инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ва демократик дунё айнан унинг асосида мавжуддир. Усиз эса демократия ҳақида гапиришнинг ўзи бефойда. Айнан сўз эркинлиги жамиятни тараққиётга етаклар экан, бу билан инсоннинг бошқа ҳуқуқларига риоя этилишининг кафолати бўлади. ОАВ орқали ўз фикрини ифода этиш имконияти жамиятдаги ижобий ўзгаришларни юзага келтириб, уни барқарорлигини ҳам таъминлаб туради.
Сўз эркинлиги – демократия асоси. Видео
685
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0
Изоҳлар мавжуд емас