Загрузка
Загрузка
Саида Мирзиёева: бугун мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз
Жамият

Саида Мирзиёева: бугун мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз

2059
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бугун мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз. Бу ҳақида Ўзбекистон Президентининг катта қизи Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида ёзган. 

“Бугун барча мусулмонлар учун муқаддас байрам — Қурбон ҳайити. Олти ой олдин ҳаммаси бошқача эди. Ҳаёт бир маромда ўтарди, кўчаларда бемалол юрар, хоҳлаган жойимизга борар, ёқтирган ишларимиз билан шуғулланар ва, энг асосийси, қандайдир мақсадлар билан яшар эдик. Бугун эса мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз. Яқинлар, дўстлар, ота-оналар,қавму қариндошлар - ҳаммадан ҳар куни бир-биридан ғамгин воқеаларни эшитяпмиз. Буларни тинглаш оғир ва қайғули”, -деди у.

“Яқинларини йўқотган барча кишиларга ўз ҳамдардлигимни билдираман. Хасталикка қарши мардонавор курашаётганларга шифо, уларга ғамхўрлик қилаётганларга эса сабр-тоқат тилайман. Сизга куч-қувват ёр бўлсин! 24 соат давомида тик оёқда ишлаётган шифокорларга таъзим қиламан, улар саломатликларини хатарга қўйиб, беморларни даволашда давом этмоқдалар. Бугун уйига боролмай, иш жойида қолишга мажбур бўлаётган барча-барчага минг раҳмат. Тўрт девор ичида буларнинг ҳаммасини тезроқ барҳам топишини сабрсизлик билан кутаётганларни яхши тушунаман”, - дея таъкидламоқда Саида Мирзиёева.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда осон эмас. Лекин ҳозир талаб этиладигани фақат сабрдир. Кутишдан бошқа илож йўқ.

“Биз албатта одатий ҳаётимизга, эркин ва бахтиёр кунларга қайтамиз. Ишонтириб айтаманки, Президентимиз шундай кунлар тезроқ келиши учун ҳамма чораларни кўрмоқдалар, бирор сўзингизни эътибордан четда қолдирмай, ҳар бирингизнинг дардингизга шерик бўлмоқдалар. Президент учун ҳаммамиз, бутун халқимиз ягона, катта бир оила ва бунда ҳар бир инсоннинг муносиб ўрни бор”, - деди у.

Саида Мирзиёева мана шундай ёруғ ва улуғ байрамда куч ва жасоратни жамлаб, дуода бўлишни сўради.

“Бугун касаллик туфайли орамиздан кетганлар учун, хасталик билан курашаётганлар ва уни енгаётганлар учун, яқинларини йўқотиб, изтироб чекаётганлар, барча-барча учун. Фарзандлари қорнини тўйдириш ғамида юрганлар учун. Ўзида борини бегоналардан аямаётган кўнгиллилар учун. Ва ҳамма нарса ҳақида очиқ-ойдин гапирадиганлар учун. Ўзбекистон халқи учун”, - дея Мирзиёева ўз фикрига якун ясаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...