Загрузка
Загрузка
Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган  автобуслар  Олматага қатнай бошлади
Жамият

Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган автобуслар Олматага қатнай бошлади

2036
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Йил бошидан буён Қоғоғистон Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 60та SAZ LE60 паст полли автобусларни харид қилган. Мухбиримиз хабар беришича, автобусларнинг маълум қисми Олматага қатнамоқда.

Жетису тумани аҳолиси учун яратилган 208 йўналиш бўйича 24 та автобус ажратилган. Харид қилинган транспорт туфайли туман аҳолиси тўғридан-тўғри шаҳар марказига этиб боришлари мумкин. Аввал улар энг яқин бекатгача бир километр пиёда юриши, кейин эса ишгача етиб бориш учун бир неча бор автобусни алмаштиришга мажбур бўлишган.

Ҳар-бир автобус сиғими 56 кишини ташкил этади. Қозоғистон томонининг буюртмаси бўйича автобуслар кондиционер тизими билан жиҳозланган. Бундан ташқари, уларда Wi-Fi ва мобил қурилмаларни токка тўлдириш учун улагичлар мавжуд.

Автобусларда ногиронлар учун ҳам қулайликлар яратилган бўлиб, пандуслар, тутқичлар ва чақирув қўнғироғи тугмачаси мавжуд.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...