Самарқанд вилояти аҳолиси ичимлик сувига танқислиқ сезмоқда. Амалдорлар бунга қурғочиликни сабаб  қилишмоқда
Жамият

Самарқанд вилояти аҳолиси ичимлик сувига танқислиқ сезмоқда. Амалдорлар бунга қурғочиликни сабаб қилишмоқда

706

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилояти аҳолиси ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. “Самарқанд сув таъминоти” маълум қилишича, муаммолар “табиий қурғоқчилик боис” келиб чиқмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.

“Самарқанд вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти ер ости сув захиралари ҳисобидан амалга оширилади. Ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи пастлашиб кетган”, -дея қайд этмоқда “Самарқанда сув таъминоти”.

Натижада иншоотлардаги насос ускуналарининг мўтадил ишлашида ер ости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви таъминотида узилишларни олиб келмоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, бу муаммо “ўз ечимини топади". Шу билан бирга, истеъмолчилардан ичимлик сувидан мақсадли фойдаланиш, уни беҳуда сарфламаслик ҳам сўралмоқда.

"Самарқанд сув таъминоти" маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилда табиий қурғоқчилик туфайли сув таъминотидаги узилишлар учун узр сўрайди.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик иқлимий мигрантлар кутилаётгани ҳақида айтилган эди. Мамлакатимизда дарахтлар кесилиши ва чанг бўронлари ҳукм сураётганини эътиборга олсак, улар ҳақ бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...