Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Самарқанд вилояти коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи бўйича "қизил" ҳудудга кирди. Мухбиримиз хабар қилишича, бу ерда карантин чоралари ҳозирча юмшатилмайди.
Эслатиб ўтамизки, кеча президент Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда ҳар бир туман ва шаҳарда карантин даражасини аниқлаш ва жойлардаги вазиятнинг ўзгаришига қараб бу даражаларни тезкор равишда ўзгартириш топшириғини берган эди. Ҳар бир туман ва шаҳарга коронавирус тарқалиш хавфидан келиб чиққан ҳолда "қизил", "сариқ" ва "яшил" даражалар белгиланади.
“Кеча Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши айтилганди. Айни пайтда Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди” , -дея маълум қилмоқда Самарқанд виляоти ҳокимлиги.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги фуқароларга карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни тавсия қилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, Шавкат Мирзиёев кеча ижобий эпидемиологик вазиятга эга бўлган ҳудудлардаги ноозиқ-овқат дўконларининг ишлаши, тиббий диагностика, такси хизматлари, тикувчилик, маиший техникаларни таъмирлаш ва пойабзаллар тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат бериш, улар учун тегишли санитария талабларини белгилаш бўйича кўрсатма берган эди.
Изоҳлар мавжуд емас