Самарқанд вилоятида  ИИБ ходимига “сигнал” чалган ҳайдовчининг  автомашинаси жарима майдончасига  қўйилган
Жамият

Самарқанд вилоятида ИИБ ходимига “сигнал” чалган ҳайдовчининг автомашинаси жарима майдончасига қўйилган

735

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида ИИБ ходимига “сигнал” чалган ҳайдовчининг автомашинаси жарима майдончасига қўйилган. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқда "Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?" сарлавҳаси остида видео тарқалиб, унда айтилишича, Самарқандда маҳаллий   ЙҲҲБ бошлиғи ўтирган машинага “сигнал” чалган ҳайдовчининг автомашинаси жарима майдончасига қўйилган. 

Видеода “Дамас" ҳайдовчиси йўлни тўсиб қўйган "Нексия 3" автомобилига “сигнал” чалганлиги акс этган. Видеога диққат билан қарасангиз, автомобиллар пиёдалар ўтиш жойида одамларни ўтказиш учун тўхтаганини кўриш мумкин. Шундан сўнг “Нексия”дан форма кийган ҳуқуқ-тартибот ходими чиқиб, ҳайдовчига қарата: "Нега сигнал қилаяпсан”, -деб айтган.

ИИББ маълумотларига кўра, ҳодиса 8 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган. Ўзбекистонлик фуқаронинг машинаси ҳайдовчида керакли ҳужжатлари бўлмагани учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Шу билан бирга, бошқарманинг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот идораси ходими муомала маданиятини бузган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ички текширув ўтказилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...