Самарқандда чорраҳада трамвай тўхтаб қолган. Барчасига  электр  таъминотдаги узилиш  айбдор
Жамият

Самарқандда чорраҳада трамвай тўхтаб қолган. Барчасига электр таъминотдаги узилиш айбдор

606

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанддаги чорраҳада трамвай тўхтаб қолган. Электр   таъминотдаги узилиш туфайли йўналишдаги ҳаракат   ҳам силжимаган. Бу ҳақда Самарқанд ҳокимлигининг маълумотларига асосланган ҳолда Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда трамвай ўчиб қолгани ва йўловчилар томонидан силжитиб кетилаётгани бўйича видеоролик тарқалди. Самарқанд ҳокимлиги бу ҳолатни изоҳлаб берган.

Воқеа Мирзо Улуғбек ва Буюк Ипак йўли кўчасининг кесишган чорраҳасида   юз берган. Электр тармоғидаги қисқа узилиш натижасида  трамвай чорраҳада тўхтаб қолган.

“Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида   йўловчилар бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун чорраҳадан вагонни олишга ёрдамлашган. 2 соат вақт оралиғида электр токидаги узилиш ҳолати тузатилган   вагон иш фаолиятини давом этирган”, - дея маълум қилинмоқда тарқатилган хабарда.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...