Загрузка
Загрузка
Самарқандда оёқ билан қурт тайёрлаш технологияси ижтимоий тармоқлар  фойдаланувчиларини  ҳайратга солди. Видео
Жамият

Самарқандда оёқ билан қурт тайёрлаш технологияси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳайратга солди. Видео

2242
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида яшовчи аёллар қурт учун аралашмани оёқ билан тайёрлаётганликларини акс этган видео Tik-Tokда тарқалиб кетди. Бу тўғрисида Самарқанднинг STV телеканалига   ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Видеодан маълум бўлишича, маҳсулот учун ишлатиладиган сузмага оёқ кийимида бўлган аёл ишлов бермоқда.

Яна бир роликда бир гурух кишилар (тахминан бир оила бўлса керак) қуртни антисанитария ҳолатда ерда тайёрлаётгани акс этган. Мазкур видео яшин тезликда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, уни кўрганлар орасида катта норозиликни келтириб чиқарди.

Лавҳа Tik-Tokда тарқатилиб бўлганидан сўнг, Sevimli телеканали ҳам қурт тайёрланадиган шундай жойлардан бири ҳақидаги репортажни намойиш қилди. Бу видеодаги ҳодиса Самарқанд вилояти Иштихон туманида юз берган.

СЭС ходимлари меъёрга зид равишда ишлаб чиқарилган барча қуртларни йўқ қилишган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...