Самарқандда  таниқли рассом  Павел Беньковнинг  уйи  бузилиши мумкин.  Унинг  ўрнига  икки қаватли уй  қурилади
Жамият

Самарқандда таниқли рассом Павел Беньковнинг уйи бузилиши мумкин. Унинг ўрнига икки қаватли уй қурилади

657

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда таниқли рассом Павел Беньковнинг уйи бузилиши мумкин. Унинг ўрнига икки қаватли уй қурилади. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби, машҳур рассом Павел Беньков яшаб ижод қилган (Беньков кўчаси 13) уй хавф остида! Рассом асарларида тасвирланган уй ҳовлисида хандак қазилган. У ерда нима қуриш режалаштирилганлиги маълум эмас", - деб ёзмоқда журналист Анастасия Павленко ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

У Ўзбекистон Маданий мерос Департаменти жамоат назоратчиси Руслан Хаирнуров ва "Самарқандни сақлайлик" ташаббус гуруҳи фаоллари билан биргаликда бўлажак қурилиш жойига ташриф буюриб, бўлаётган воқеаларни суратга олган.

Журналист томонидан чоп этилган ҳужжатга кўра, уйнинг янги эгалари икки қаватли уй қуришга рухсат олган.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Самарқанд, Бухоро ва Шахрисабзда Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКО рухсатисиз бино қуриш ёки бузмасликка оид мажбуриятларни ўз зиммасига олган эди. Барча лойиҳалар бўйича ЮНЕСКО билан келишиш керак. Ушбу ташкилотнинг рухсатисиз бу ерда ҳеч нарса қурилмаслиги ёки бузилмаслиги керак.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+