Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Вилоят прокуратураси берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Самарқандда тиббиёт ходими 34 кишига коронавирусни юқтирган.
Эпидемиологик текширув давомида аниқланишича, туман тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи коронавирус инфекцияси аломатлари бўла туриб, уйда ўз-ўзини даволанган.
У касалликнинг дастлабки белгиларини 20 апрелда сезган бўлсада, 27 апрелгача ўзини-ўзи даволаб келган. Карантин қоидаларига кўра, касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлганда у тиббий кўрикдан ўтиши лозим эди.
Натижада у бевосита 11 кишига, шу жумладан турмуш ўртоғи, қариндошлари, ҳамкасблари ва беморларга вирусни юқтирган. Улар эса ўз навбатида яна 23 кишини касаллантирган. Ҳозир барча беморлар шифохонага ётқизилган ва вилоят юқумли касалликлар касалхонасида даволанмоқда.
Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 1-қисмига (санитария қонунчилиги ёки эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) асосан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас