Самарқанддаги Регистон мажмуаси ярим тунгача ишлайди
Жамият

Самарқанддаги Регистон мажмуаси ярим тунгача ишлайди

760

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Ҳукумат томонидан Самарқанддаги Регистон мажмуасининг ишлаш вақти ярим тунгача узайтирилди. Ўзбекистоннинг ташриф қоғози ҳисобланган мазкур мажмуа шундай тартибда туристик мавсум давомида (март-ноябрь ойлари) фаолият юритади. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Регистоннинг иш тартибига оид ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилояти туристик салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорда айтилишича, 1 октябрдан бошлаб Самарканддаги жисмоний ва юридик шахсларга мехмонхоналар қуриш учун мўлжалланган ер участкалари онлайн-аукционлар орқали тақдим этилади. Аукционлар «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида ўтказилиши лозим. Бу борада ер участкаларининг ЮНЕСКО рўйхатида бўлмаслиги талаб этилади. Шунингдек, Университет ҳиёбони ҳамда Ислом Каримов, Пушкин ва Навои номли кўчаларда туристик инфратузилмалар яратилади. Самаркандда Амир Темурнинг “Боғи баланд” ва “Боғи шамол” боғларини ҳам барпо этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, “Шероз қалъа” ва “Добусия” археологик ёдгорликлари, “Кофир қалъа” Ревдат шаҳарчасини реставрация қилиш кўзда тутилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...