Загрузка
Загрузка
Самарқанддаги янги аэропорт ҳозиргидан кўра етти баравар  кўпроқ рейсларни  қабул қила олади
Жамият

Самарқанддаги янги аэропорт ҳозиргидан кўра етти баравар кўпроқ рейсларни қабул қила олади

1472
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Самарқандда қурилаётган аэропорт рейслар сонини етти бараварга ошириш имконини беради. Айни пайтда халқаро аэропорт ҳафтасига 40 та рейсга мўлжалланган бўлса, янги мажмуа шунча сондаги рейсларга бир кунда хизмат кўрсата олади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Бундан ташқари, реконструкция қилинганидан сўнг Самарқанд халқаро аэропорти барча турдаги ҳаво кемаларини чекловларсиз қабул қила олади. Автотураргоҳлар 22 та самолёт учун мўлжалланган.

“Самарқанд” халқаро аэропорти” бош иқтисодчиси А.Аслиевнинг «Самарқанд бюллетени»га маълум қилишича, янги аэровокзал мажмуасининг ўтказиш қуввати соатига 600 нафар йўловчини ташкил этади.

Мажмуа янги учиш-қўниш йўлаги, махсус йўлакчалар ва перрон, шунингдек 730 та машина учун мўлжалланган тўхташ жойи ва аэропортнинг 4 қаватли биноси (подвални ҳисобга олган ҳолда)дан иборат бўлади. Янги бинода йўловчиларнинг келиш ва кетиш зали, Duty Free, юқори даражадаги қулайликларга эга VIP ва CIP заллар, хизмат кўрсатиш пунктлари жойлашади.

Рейслар сонининг кўпайиши муносабати билан кемалар ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун махсус техника паркини кўпайтириш талаб этилади. Шунинг учун 2019 йилнинг декабрь ойида MAN заводидан йўловчилар учун замонавий паст полли автобус сотиб олинди. Бундан ташқари, яна иккита автобус, иккита юк машинаси ва иккита ёқилғи қуйиш машиналарини сотиб олиш жараёни давом этмоқда. Шунингдек, 2020 йил давомида Uzbekistan Airports Самарқанд аэропорти учун 42та махсус техника сотиб олади.

Бугунги кунда аэропортда 634 киши фаолият юритмоқда. Рейслар сони ошиши биланоқ, бу рақам 350 кишига кўпаяди. Бу борада аэропортда замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда. Аэропорт раҳбарияти самолёт ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Барча ходимлар эса инглиз тили курсларига жалб қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+