Самарқанддан ҳайратдамиз. Алексей Чумаков ва Юлия Ковальчук Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишмоқда
Жамият

Самарқанддан ҳайратдамиз. Алексей Чумаков ва Юлия Ковальчук Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишмоқда

949

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик таниқли санъаткор эр-хотин Алексей Чумаков и Юлия Ковальчук Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Бу ҳақда улар Инстаграмдаги ўзларининг аккаунтларида ёзишган.

“Тошкентда концертим бор. Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат қилаяпман. Ўзбекистон ва Қозоғистон режалаштирилган. Бир кунга ўзимнинг кичик ватаним Самарқанд шаҳрига келдим (таҳририятдан: хонанда бу шаҳарда туғилган ва вояга етган). Самарқандда рафифам билан биргаман”- деди Чумаков.

Хонанданинг сўзларига кўра, у иш ва хордиқни баргаликда   олиб бормоқчи.

“Ғаройиб қадимий шаҳарнинг гўзал жойларидан баҳраманд бўлиб, сизларга ҳам албатта улашаман. Ишонинг, бу ерда томоша қилиш, ҳайратда қолиш ва мазза қилиш учун жойлар ниҳоятда кўп. Самарқанддан баҳраманд бўлишни бошлаяпмиз”, - дея мурожаат қилмоқда Чумаков ўзининг обуначиларига.   

Чумаков ва унинг рафиқаси гилам фабрикаси, ипак қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасига ташриф буюришган, шунингдек, улар ҳақиқий самарқандча   ошдан татиб кўришган.

Ковальчук саёҳатдан жуда хурсанд эканлигини билдирган.

"Менинг ақл бовар қилмайдиган орзуим амалга ошди. Алексей   билан бир неча кунга Самарқандга боришга муваффақ бўлдик ва мен жуда хурсанд бўлдим. Кейинчалик нималарни ва қандай кўриш мумкинлиги ҳақида катта хабар ёзаман, аммо бу шаҳар саёҳат қилиш учун ўта зарурдир", - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...