Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси: коронавируснинг  иккинчи тўлқинидан эҳтиёт бўлишимиз  керак. Ўта фаоллик туфайли авж олиш юз  берадиган бўлса,  чоралар янада  кучайтирилади
Жамият

Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси: коронавируснинг иккинчи тўлқинидан эҳтиёт бўлишимиз керак. Ўта фаоллик туфайли авж олиш юз берадиган бўлса, чоралар янада кучайтирилади

453

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавируснинг иккинчи тўлқинидан эҳтиёт бўлишимиз керак. Ўта фаоллик туфайли авж олиш юз берадиган бўлса, чоралар янада кучайтирилади. Бу ҳақида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. 

"Республикада карантин чоралари давом этмоқда. Сиздан кўп нарса талаб қилинаётгани йўқ. Албатта ниқоб тақиб юришингиз керак. Мулоқот пайтида масофага риоя қилиш лозим. Уйга қайтгандан сўнг, оила аъзолари билан саломлашишдан олдин қўлларингизга антисептик билан ишлов беришингиз керак", - деди у. 

Отабековнинг сўзларига кўра, биз коронавирус инфекциясининг иккинчи эпидемик авж олишидан эҳтиёт бўлишимиз керак.

"Агар бу бизнинг ўта фаоллигимиз туфайли юз берса, унда чоралар жиддий равишда кучайтирилади. Буни доимо эсда тутишимиз керак. Сизнинг бепарволигингиз мураккаб эпидемик вазиятга сабаб бўлиши мумкин",- деди у.

Ҳозирги пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирган 2519 фуқаро рўйхатга олинган. Улардан 2010 нафари, яъни қарийб 80 фоизи тўлиқ соғайган.

Эслатиб ўтамизки, ҳукуматнинг бугун берган тушунтиришига кўра, мамлакатимизда карантин 11-май куни тугамаган. Эндиликда Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиш хавфидан келиб чиққан ҳолда рангли режимлар амал қилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...