Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Кейинги икки кун ичида коронавирусга чалинганлар сони кўпайди. Касалланишнинг иккинчи тўлқини юз бермаслиги ҳақида ўйлашимиз керак. Бу ҳақида Тошкентдаги брифингда Санитария ва эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков айтиб ўтди.
"Мамлакатимизда бугунги кунда коронавирус инфекциясини юқтирган 2453 киши қайд этилган. Беморларни даволаш самарали кечмоқда. 10-май куни 35 киши тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига юборилди. Ҳозиргача 1881 киши, яъни касалланганларнинг 78 фоизи тўлиқ соғайиб кетган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, клиникалардаги 562 нафар бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳаммамиз ҳушёр туришимиз керак, Ўзбекистонда карантин чоралари давом этмоқда.
"Карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида ҳудудлар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” зоналарга бўлинган. Бу шартли бўлинишдир. Бирон-бир ҳудудда юқумли касаллик энди пайдо бўлмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Ҳушёрликни сақланг", -дея таъкидлаб ўтди Нурматов.
Таъкидлаш лозимки, карантин меъёрларига риоя қилиш борасида охирги пайтларда Тошкент бир оз “бўшашди”.
Пойтахтда карантин шартларига нисбатан беписандлик қилиш нима оқибатларга олиб келиши мумкинлиги бизнинг материлларда тақдим этилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас