Загрузка
Загрузка
Саратон касаллигини даволашда янги технологиялар. Беморлар қачон томотерапия муолажасидан фойдаланиши керак ва бу хизмат қаерда тақдим этилади?
Жамият

Саратон касаллигини даволашда янги технологиялар. Беморлар қачон томотерапия муолажасидан фойдаланиши керак ва бу хизмат қаерда тақдим этилади?

1287
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, саратон дунёда ўлимга олиб келадиган сабаблар орасида иккинчи ўринда туради. Бундай статистика саратон касаллигига қарши курашнинг янги юқори самарали усуллари ахтараётган дунё ҳамжамияти олдида кўп йиллар давомида жиддий муаммоларни кўндаланг қўймоқда.

Бугунги кунда хавфли ўсма касалликларини даволашнинг учта усули мавжуд: кимётерапия, жарроҳлик, нурли терапия. Шифокорлар касалликнинг олдини олиш, эрта ташхис қўйиш ва касалликни назорат остида ушлаб туриш ҳақида кўп гапирмоқда. Беморлар учун асосийси — ташхисдан қўрқмаслик ва замонавий ҳамда сифатли даво усулларидан фойдаланиш.

Саратон касаллигига қарши курашнинг энг илғор йўналишларидан бири томотерапия ҳисобланади – бу нурли терапиянинг бир тури бўлиб, атрофдаги тўқималарга зарар етказмаган ҳолда фақат ўсимта ҳужайраларига манзилли ва бир маромда нур юбориш имконини беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, нурли терапия бугунги кунда саратон касаллигини даволашнинг самарали ва ишончли усулидир. Саратон касаллиги билан оғриган беморларнинг тахминан 70 фоизи айнан ушбу усулга муҳтож. Ушбу муолажанинг энг муҳим вазифаси ғайритабиий ҳужайраларни йўқ қилиш учун зарур бўлган радиация соғликка минимал даражадаги зарар етказишини таъминлашдан иборат. Томотерапия айнан шунга қодир бўлган усулдир.

Ушбу муолажадан Марказий Осиёда Остона шаҳридаги UMIT Халқаро томотерапия онкология марказида фойдаланишингиз мумкин (сайт - tomo.kz, инстаграм - @tomocenter.kz). Бу марказ 2019-йилда очилган бўлиб, ҳозирда нафақат қозоғистонлик беморлар, балки бошқа мамлакатлар фуқароларини ҳам қабул қилган ҳолда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

TOMO FULL.jpg

Бугунги кунда у Қозоғистон ва Марказий Осиёда томотерапия муолажаси қўлланиладиган ягона тиббий марказдир. Бу ерда Accuray фирмаси (АҚШ) томонидан ишлаб чиқарилган TomoTherapy HD инновацион нур терапияси аппаратлари ўрнатилган.

“TomoTherapy - бу ўсимтани уч ўлчамли визуаллаштириш имкониятини юқори самарали нурли терапия билан уйғунлаштирган янги ноёб технология бўлиб, мақсадга аниқ етиб бориши билан ажралиб туради. Онкологик беморлар анъанавий нурли терапияга қараганда камроқ ножўя таъсирлар билан тезроқ ва самаралироқ даволаниш имкониятига эга. Ушбу муолажа саратон касалига учраганларнинг қулайлик ва ҳаётнинг сифати ҳақидаги тасаввурларини бутунлай ўзгартириб юборади”, – дейди UMIT маркази бош шифокори Ержан Шаяхметов.

Томотерапия шунингдек, етиб бориш қийин бўлган соҳалардаги, масалан, бош мия саратони ёки бошқа ҳаётий муҳим аъзоларга яқин жойлашган хавфли ўсмаларни даволаш имкониятига эга. Ушбу терапия бир нечта метастазга эга салмоқли ўсмаларни бир вақтнинг ўзида даволаш учун ҳам қўлланилади.

“Бизда деярли барча хавфли нозологиялар даволанади. Улар орасида энг кўп учрайдиганлари — кўкрак бези саратони, ўпка саратони, тўғри ичак саратони, бачадон бўйни саратони, қизилўнгач саратони, простата саратони, шунингдек, мия, орқа мия ўсмалари, яъни деярли барча салмоқли ўсмалар”, - дея қўшимча қилди Ержан Шаяхметов.

Қоннинг хавфли касалликлари ёки қон яратувчи ва лимфоид тўқималарнинг ўсмалари бўлган тақдирда, UMIT саратон томотерапия маркази TBI (Total body irradiation), яъни суяк илигини кўчириб ўтказиш муолажасидан олдин тананинг умумий тўлиқ нурлантириш терапиясини жорий қилди. Томотерапия болалар ва катталардаги лейкозда суяк илигини тўлиқ нурлантиришнинг ягона усулидир.

Томоаппарат.jpg

Марказ ходимлари ҳақида сўз кетганда, барча шифокорлар синчковлик билан саралаб олингани, ҳар томонлама тайёрланиб, мана беш йилдирки, онкологик касалликларга чалинган беморларни муваффақиятли ва самарали даволаб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Марказ очилишидан олдин радиация онкологлари Деҳлидаги Medanta Hospital касалхонасида томотерапия бўйича ўқитилган. Бу Ҳиндистондаги йирик кўп тармоқли шифохона бўлиб, унинг асосий ихтисослашувларидан бири онкологиядир. Шифокорлар, шунингдек, Франциянинг Густав Русси номидаги Онкология институтида таҳсил олганлар, у дунёнинг ўнта етакчи онкологик институтларидан биридир.

“Беморларни томотерапия аппаратида даволаш жараёнини тўлақонли ташкил этиш учун гуруҳ таркибига бошқа мутахассислар қаторида тиббиёт физиклари ҳам кириши керак. Жамоамизда етти нафар физик фаолият юритади. Тиббий физика бўлими мудири Танжас Шаяхметов Италияда АЭХА дастури бўйича икки йиллик резидентурани тамомлаб келган. У тиббий физика бўйича халқаро сертификатни олган Қозоғистондаги ягона мутахассис, уни Қатарда қўлга киритган”, – тушунтириш берди UMIT маркази бош шифокори.

Марказда тор мутахассислардан ҳам маслаҳат олиш имкони мавжуд, булар: онкогинеколог, онкоуролог, онкомамолог, эндокринолог, гастроэнтеролог. Шунингдек, саратон касаллигига чалинганлар ва уларнинг қариндошларига психологик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган психологлар ҳам фаолият юритади. Улар касалликни қабул қилиш ва ташхисга, касаллик кечишидаги ўзгаришларга тўғри муносабатни шакллантиришга, психо-эмоционал муаммолар, стресс, депрессия, хавотирни енгишга ёрдам беради.

Онкология маркази даволанишдан сўнг барча беморлар билан алоқани ушлаб туради. Протоколларга кўра, МРТ ва КТ назорат текширувлари тайинланади, улардан беморлар муайян вақт ичида ўтиши ва даволаниш натижаларини мутахассисларга тақдим этиши керак бўлади.

UMIT онкология марказида томотерапия бўйича жами тўртта ихтисослаштирилган бўлим мавжуд. Уларга томотерапия, клиник диагностика ва эндоскопия бўлими, компьютер томографияси хонаси, эксперт тоифали ультратовуш аппаратлари ёрдамидаги ультратовуш текшируви, лазер жарроҳлик, тери ўсмаларини олиб ташлаш бўлимлари киради. Шунингдек, томосинтез функциясига эга инновацион рақамли маммография тизими билан жиҳозланган алоҳида маммология маркази ҳам мавжуд.

UМІТ онкологик томотерапия маркази JCI сертификатига (Халқаро бирлашма комиссияси – Joint Commission International, JCI аккредитацияси) эга бўлиб, бу тиббий ташкилотдаги хизматлар сифати ва хавфсизлиги холис тан олинганини англатади. Клиниканинг ушбу сертификатга эга бўлиши халқаро тиббиёт оламида олий даражадаги обрў-эътиборга эга бўлиш билан тенг ҳисобланади ҳамда юқори сифатли тиббий хизматларни излаб, ўз мамлакатидан ташқарига саёҳат қилувчи чет эллик беморлар учун сўзсиз ишонч кафолати сифатида баҳоланади.

UMIT inter (140 of 165).jpg

UMIT Халқаро саратон марказида нурли терапияни қандай олиш мумкин?

Тиббиёт маркази онкологик касалликларни даволаш учун яқин ва узоқ хориждан ҳам катталар, ҳам болаларни қабул қилади. 1,5 ёшдан ошган болаларда томотерапия муолажасини ўтказишга рухсат берилади, улар зарур ҳолларда седация остида даволанади.

Бу хизматдан Ўзбекистон Республикасининг кўплаб фуқаролари фойдаланиб улгурган. UMIT Томотерапия марказида саратон касаллигини даволаш нархига оид барча саволлар бўйича info@tomo.kz манзилига ёзинг ёки +7 777 201 44 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Бу рақамга WhatsApp ва Telegram аккаунтлари ҳам уланган.

Батафсил маслаҳат олиш учун касаллик тарихидан кўчирма хулосаларни, шу жумладан, барча ташхислар, текширувлар, ўтказилган даволаш курслари, даво усуллари ва схемалари ҳақидаги маълумотларни info@tomo.kz электрон манзилига юборишингиз мумкин. Касаллик тарихини ўрганиб, дастлабки маслаҳатларни берганидан сўнг мутахассислар беморни марказнинг ишлаш дастури ва нарх сиёсати билан таништиради. Зарур ҳолатларда, бемордан қўшимча текширувдан ўтиш сўралиши мумкин.

UMIT томотерапия онкология маркази Остонадаги меҳмонхоналар билан ҳамкорлик қилади, зарур ҳолларда чет эллик беморлар учун трансфер ва таржима хизматлари ҳам тақдим этилади.

19.jpg

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...