Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда светофорларнинг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгилик синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
ИИББ берган маълумотга кўра: “2019 йил 7 сентябрь куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан экспериментал янгиликни жорий этишга қарор қилинган. Пойтахтнинг бир нечта чорраҳаларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида светофорлар ишлаш режимига ўзгартириш киритилди”.
Янгилик қуйидагилардан иборат бўлади:
Йўналишлардан бирида светофорнинг таъқиқловчи (қизил) ишорасидан кейин сариқни четлаб ўтиб дарҳол рухсат этувчи (яшил) ишора ёнади. Қарама-қарши йўналишда эса шу пайтда светофор одатий режимда ишлашни давом этади (қизил, сариқ, яшил).
Эксперимент шаҳарнинг тўртта чорраҳасида бошлаб юборилди:
Амир Темур кўчаси –Нукус кўчаси;
Шароф Рашидов кўчаси – Ислом Каримов кўчаси;
Афросиёб кўчаси – Шахрисабз кўчаси;
Содиқ Азимов кўчаси –Фидокор кўчаси
Юқоридаги қайд этилган кўчалар кесишувида кичик тўқнашувлар сонининг камайишига эришилди. Бундан ташқари, светофорларнинг ишлаш режимидаги мазкур ўзгаришлар бир йўналишдан ҳаракатланаётган машиналарга иккинчи йўналиш ҳаракатланигунига қадар тегишли манёврни якунлаш имконини бериб, чорраҳаларнинг бўшашига олиб келади.
"Муваффақиятлар туфайли жорий қилинган янгилик ушбу босқичда тўлиқ фаолият юритмоқда. Масалан, биргина Учтепа туманидаги ўндан ортиқ, Чилонзор туманидаги бешта, Сергели туманидаги бешта чорраҳада светофорларнинг иш тартибига ўзгартириш киритилди",- дея хабар бермоқда ИИББ.
Ҳайдовчилар ҳам аста-секин светофорларнинг янги ишлаш режимига ўрганмоқдалар. ЙПХ инспекторларининг кузатувларига кўра, ҳайдовчилар рухсат этувчи ишора ёқилган пайтда аввалгидан кўра хотиржамроқ ҳаракатни бошлашмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас