Загрузка
Загрузка
Фарғонада муқаддам хотинини ўлдирган шахс ўз онасини ҳам пичоқлаб ўлдирди
Ҳодисалар

Фарғонада муқаддам хотинини ўлдирган шахс ўз онасини ҳам пичоқлаб ўлдирди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона шаҳрида Янги йил оқшомида содир этилган мудҳиш қотиллик юзасидан суд ҳукми ўқилди. Муқаддам ўз турмуш ўртоғини ўлдиргани учун узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаб чиққан 59 ёшли шахс бу гал ўз онасининг қотилига айланди.

Суд материалларига кўра, воқеа 2025 йил 31 декабрь куни соат тахминан 21:30 ларда содир бўлган. Спиртли ичимлик истеъмол қилган судланувчи таниши билан бирга Истиқлол маҳалласидаги кўп қаватли уйда ўзи билан бирга яшовчи онасини байрам билан табриклаш учун келган. Ўша вақтда марҳума аёл ҳам ошхонада ичимлик истеъмол қилиб ўтирган бўлган ва биргаликдаги суҳбат давомида она ва ўғил ўртасида навбатдаги жанжал келиб чиққан. Улар билан бирга бўлган таниши жанжални тўхтатишга уринган, бироқ марҳума вазият кескинлашмаслиги учун ушбу меҳмонни уйдан чиқариб юборган.

Шундан сўнг, маст ҳолатдаги ўғил ошхонадан икки дона пичоқни олиб, дастлаб танишининг ортидан кўчага чиққан, аммо уни топа олмай уйга қайтган. Хонадонда она ва ўғил ўртасидаги можаро қайта давом этган. Жанжал вақтида у аввал онасининг қорин қисмига тепган, сўнгра қўлидаги иккита пичоқ билан аёлнинг бўйин, чап билак ва ўнг кафт соҳаларига оғир шикаст етказган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида она воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида мазкур иш атрофлича кўриб чиқилган. Суд жараёнида тўпланган барча далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан эркакнинг айби тўлиқ исботланган. Суд ҳукмига кўра, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди (айбдорлиги намоён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан айбдор деб топилган ва унга 21 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Белгиланган жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини эса умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Бундан олдин Данғара туман судида ўз онасини ваҳшийларча қатл қилган 29 ёшли шахсга нисбатан ҳукм ўқилганди. Суд ҳужжатларига кўра, мудҳиш жиноят 2026 йил 15 январь куни эрталаб соат 08:00 атрофида содир этилган. Оилавий келишмовчилик, хусусан, ўғлининг ҳалигача уйланмаётганлиги ва пул маблағларини сарфлаш борасидаги доимий низолар фожиага сабаб бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...