Загрузка
Загрузка
Қозоғистон минтақада биринчи бўлиб сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини ишга туширди
Дунё

Қозоғистон минтақада биринчи бўлиб сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини ишга туширди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида сунъий равишда ёғингарчиликни кўпайтиришга қаратилган янги лойиҳа амалиётга татбиқ этилди. Шу тариқа, Қозоғистон ушбу замонавий иқлим технологиясини қўллашни бошлаган Марказий Осиёдаги илк давлатга айланди.

Лойиҳанинг расмий очилиш маросимида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев, БМТ Бутунжаҳон метеорология ташкилоти президенти Абдуллоҳ Аҳмад Ал-Мандус, БААнинг Қозоғистондаги элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад Ал-Ариқий ҳамда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхон Кушеров иштирок этган. Мазкур ташаббус об-ҳавони ўзгартириш соҳасида катта тажрибага эга бўлган БАА Миллий метеорология маркази билан яқин ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Янги технология Туркистон вилоятидаги 911 минг гектардан зиёд бўлган ҳайдаладиган ерларда қурғоқчилик ва сув тақчиллиги муаммосини юмшатишга хизмат қилади. Жаслан Мадиевнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа Қозоғистон учун илм-фан, халқаро шериклик ва рақамли технологияларга асосланган замонавий иқлим инфратузилмасини шакллантириш йўлидаги муҳим дебочадир.

Халқаро тажрибага кўра, сунъий ёмғир ёғдириш усули ёғингарчилик миқдорини 10 фоиздан 20 фоизгача ошириш имконини беради. Ҳозирда бу технологиядан Хитой, АҚШ, БАА, Франция ва Саудия Арабистони каби давлатлар фаол фойдаланиб келмоқда. Мазкур технология фақат маҳаллий таъсир кучига эга бўлиб, унинг таъсир радиуси 5 километрдан ошмайди ва кенг кўламли салбий об-ҳаво ҳодисаларини келтириб чиқармайди. Жаҳон амалиётида бўлгани каби, бу ерда ҳам булутларга таъсир ўтказиш учун махсус тузли реагентлардан фойдаланилади.

Янги лойиҳа туфайли қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлаш самарадорлиги ортиши, қурғоқчилик зарари камайиб, ҳосилдорлик юқорилаши кутилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу тизимнинг йиллик иқтисодий самарадорлиги 35 миллиард тенгегача етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятининг Конимех туманида қурғоқчилик ва сув ресурслари танқислигига қарши курашишга қаратилган ноёб инновацион лойиҳа амалга оширилганди. Ўзбекистон тарихида биринчи марта бу ерда сунъий ёмғир чақириш технологияси қўлланилиши режалаштирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...