Загрузка
Загрузка
23 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Ҳодисалар

23 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитаси давлат харидлари жараёнлари устидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида йирик миқдордаги маблағлар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларини фош этди. Қўмитанинг расмий маълумотларига кўра, умумий қиймати 23 миллиард сўмдан ортиқ бўлган танлов савдоларида "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига риоя қилинмаган.

Ўрганишлар давомида бир нечта давлат ташкилотлари томонидан ўтказилган танлов савдоларида рақобатни чеклаш ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган, умумий қиймати 9,1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 6 та давлат хариди текширилганда рақобатни чеклайдиган ҳаракатлар содир этилгани маълум бўлган. Инновацион ривожланиш агентлиги ўтказган ва қиймати қарийб 8 миллиард сўмни ташкил этган 6 та танлов савдоларида ҳам қонун талаблари бузилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тегишли бўлган, умумий баҳоси қарийб 6,7 миллиард сўмлик 10 та танловда эса рақобат муҳитига салбий таъсир қилувчи ҳолатлар қайд этилган.

Мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Қонунбузарликларга йўл қўйган вазирлик ва агентликларга камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Шу билан бирга, давлат харидлари жараёнига бевосита масъул бўлган ва қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ва тегишли материаллар кўриб чиқиш учун суд органларига юборилган.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси нотариал тартибда расмийлаштириладиган кўчмас мулк олди-сотди шартномаларидан "эски қарздорликни янги эгасига юклаш" мазмунидаги бандларни чиқариб ташлаш бўйича ташаббус илгари сурганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...