Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда хавфли пойга ташкил этган тўй кортежи ҳайдовчилари жавобгарликка тортилди
Ҳодисалар

Сурхондарёда хавфли пойга ташкил этган тўй кортежи ҳайдовчилари жавобгарликка тортилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Ангор туманида тўй кортежи иштирокчилари йўлларда хавфли "шоу" кўрсатиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 май куни дўстининг тўйига чиққан бир гуруҳ ҳайдовчилар машиналарни гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган ҳолда бошқаришган. Ҳаракат давомида йўловчилар автомобилларнинг ойна ва эшикларидан танасини чиқариб олиб, ўз ҳаёти ва атрофдагилар хавфсизлигини таҳдид остига қўйган.

Қоидабузарликлар аниқлангач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан мазкур ҳайдовчилар ушланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. ЙҲХБ масъуллари ушбу турдаги қоидабузарликлар кўпинча оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтишган.

Тартиббузар ҳайдовчилар ўз тушунтиришларида қилган ишларидан пушаймон эканликларини, бу ҳаракатлар йўл маданиятига зидлигини ва оғир жароҳатларга сабаб бўлиши мумкинлигини кеч тушуниб етганликларини билдиришган. Улар ўз хатоларидан тегишли хулоса чиқариб, бундан буён намунали ҳайдовчи бўлишга ваъда беришган ҳамда бошқаларни ҳам йўлларда бундай хавфли ҳаракатларни такрорламасликка чақиришган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...