Шаҳноза Соатова: адекват карантинга ўтиш учун коронавирус ва пневмониядан ўлимлар статистикасини бирлаштириш керак
Жамият

Шаҳноза Соатова: адекват карантинга ўтиш учун коронавирус ва пневмониядан ўлимлар статистикасини бирлаштириш керак

425

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили бўйича қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова адекват карантинга ўтиш учун коронавирус ва пневмония туфайли ўлим ҳолатлари статистикасини бирлаштириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч кун ичида тўртта қариндоши ва дўстлари вафот этган ва уларнинг ҳеч бирига расман коронавирус ташхиси қўйилмаган.

«Ҳаётимда бундай қисқа муддат ичида ўлим ҳақида шунчалик кўп хабар олганим йўқ», - деб ёзмоқда Шаҳноза Соатова ўзининг Телеграм каналида.

Унинг сўзларига кўра, марҳум қариндошлари ва дўстларининг ҳеч бирига коронавирус ташхиси қўйилмаган, улар ҳатто текширувдан ҳам ўтмаган. Шунга қарамай, уларнинг ҳар-бирида бир ҳафта ёки ўн кун давомида иситма, ҳолсизлик ва бошқа аломатлар кузатилган.

Шаҳноза Соатованинг фикрича, ҳақиқий манзарага эга бўлиш ва унинг асосида ҳаракатлар стратегиясини тузиш учун COVID-19 ҳамда номаълум пневмониядан вафот этганлар бўйича статистикани бирлаштириш вақти келди.

"Ваҳимасиз карантиндан адекват карантин босқичига ўтиш вақти келди, чунки ҳозирда ваҳима қилиш жоҳиллик ва хавфсизликнинг йўқлигига олиб келади",- деб ёзмоқда вазир маслаҳатчиси.

"Агар биз одамларнинг карантинга риоя қилишлари ва карантин чекловларига тўғри амал қилган ҳолда уйда қолишларини истасак, кишилар COVID -19данми ёки бошқа бирон бир нарсадан вафот этаётганлиги ҳақида тўғридан-тўғри ва аниқ вазият ҳақида хабар беришимиз керак", - деди Шаҳноза Соатова.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...