"Шифокорлар овоза бўлишдан қўрқишади": беморларни коронавирусдан даволаётган  тиббиёт ходимлари бир неча кундан буён оч қолишмоқда
Жамият

"Шифокорлар овоза бўлишдан қўрқишади": беморларни коронавирусдан даволаётган тиббиёт ходимлари бир неча кундан буён оч қолишмоқда

839

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Шифохоналардан бирида коронавирус билан оғриган беморларни даволаётган шифокорлар бир неча кундан бери оч қолишмоқда. Уларга озиқ-овқат олиб келинмаяпти. Шу билан бирга, шифокорлар гапиришга қўрқишмоқда. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилади.

Туман шифохоналаридан бирининг ходимлари 14 кунлик навбатчилик давомида озиқ-овқатсиз қолганликлари ҳақида Facebookдаги "Потребитель.уз" ҳамжамияти администратори Лилия Николенко билдирган.

Унинг ёзишича, беморларнинг қариндошлари бу ҳақида бонг уришган. Сабаби - беморлар шифокорлар учун овқат олиб келишни илтимос қилишмоқда.

"Шифокорлар ва ҳамширалар 14 кунлик навбатчиликка киришганларида уларга овқат ваъда берилган. Ахир улар ўзлари учун бирор нарса сотиб олиш учун ковид касалхонасидан ташқарига чиқолмайдилар. Биринчи куни уларга нималардир олиб келинган. Лекин шу билан тамом. Мана, бир неча кундан буён ҳеч ким уларга нонушта, тушлик ёки кечки овқат олиб келмаяпти. Уларни беморларнинг қариндошлари овқатлантирмоқда. Баъзилар сомса, кимдир печенье сотиб олади",- дейди Николенко.

Бироқ, шифохона ходимлари овоза қилишдан қўрқишади. Улар касалхона рақамини айтмасликни сўрашган, ҳаттоки рестораторларнинг ёрдами ва етказиб берувчилар хизматидан ҳам воз кечишган. Шифокорларнинг "Потребитель.уз"га маълум қилишича, улар муаммо келиб чиқишини хоҳлашмайди ва озиқ-овқат олиб келинишига ҳалигача умид қилишмоқда.

"Нима сабабдан шификорлар оч қолганлигини билмайман. Бу бепарволикми, овқат учун ажратилган маблағларнинг талон-тарож қилинганлигими ёки пуллар нотўғри жойга ўтказилганлигими? Бу ақлга сиғмайди" – дея таъкидламоқда Николенко.

"Умид қиламанки, бугунги кунда ковидли беморлар билан ишлайдиган шифокорларнинг овқатланиши масаласи барча касалхоналарда қатъий назоратга олинади. Агар бунинг иложи бўлмаса, биз ёзамиз, айбдорларни қидириб топамиз ва пул қаерга кетаётганлигини суриштирамиз. Мен буни хохламайман"

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...