Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шота Руставели ҳайкали яқин орада жойига қайтарилади. Ҳайкалга кўчани реконструкция қилиш жараёнида зарар етказмаслик учун олиб қўйилган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги шу номли кўчада жойлашган Шота Руставели ҳайкали бузиб ташлангани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Агентлик бу маълумотни рад этиб, "Шота Руставели" монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга бориб тақалишини ва номоддий маданий мерос кўчмас мулкларининг Миллий рўйхатига киритилганлигини қайд этган.
"Ҳозирда Шота Руставели кўчаси ободонлаштирилмоқда. Лойиҳага рухсат маданий мерос агентлигининг илмий эксперт Кенгаши томонидан берилган. Унга мувофиқ, ҳайкалнинг асл қиёфасини сақлаб қолинади ва 50 см баландликка кўтариш учун у вақтинчалик олиб қўйилмоқда”, - дея қайд этмоқда Агентлик.
Изоҳлар мавжуд емас