Загрузка
Загрузка
Синоптиклар ҳафта охирида ҳаво салқин бўлишини ваъда қилишмоқда.  “Ўзгидромет”  яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот  берди
Жамият

Синоптиклар ҳафта охирида ҳаво салқин бўлишини ваъда қилишмоқда. “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

416
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” келаётган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берган.

“Бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво жуда иссиқ бўлади, ҳарорат 39-42 даражагача, жанубий туманларда ва Навоий ва Бухоро вилоятларининг чўл зонасида 43-44 даражагача кўтарилади, бундай ҳарорат шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқори. Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириши кучайиши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

23 июнда Қозоғистондан атмосфера фронти ўтиши билан Ўзбекистонда об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда. Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилоятида эрталаб ва кечқурун, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузги ҳарорат сезиларли пасаяди ва 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл зонасида 42 даража иссиқ бўлади. Ҳаво оқимининг ўзгариши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

24-25 июнь кунлари республика бўйлаб об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

"26-июнь куни республика шимолида, 27-июнда қолган ҳудудга Волга бўйидан салқин антициклоннинг кириб келиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб, 27-30 даражани ташкил қилади, бу   одатий меъёрдан 5-6 даражага паст бўлади. Бироқ, тунги ҳарорат ўзгаришсиз қолади. Совуқ фронтнинг ўтишидан сўнг шамолли ҳаво бўлиб, унинг тезлиги секундига 15-20 метргача эсиши мумкин”, - дейилмоқда “Ўзгидромет” берган хабарда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+