Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет апрель ойининг батафсил об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Ўзбекистонликларни асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22° дан 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30-33° гача кўтарилади. Фақат 2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ ёмғири ёғиши мумкин.
Кейинчалик Ўзгидромет маълумотларига кўра, апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқдан 10-15 даража илиқгача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 23-28 даража илиқгача, республика жанубида 30-33 даража илиқгача ўзгариб туради.
Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли емас.
“Ўзбекистонда апрель ойи одатда об-ҳавонинг беқарорлиги билан ажралиб туради. Одатда момақалдироқ ва шиддатли шамоллар билан ёғадиган ёмғирлар тез-тез кузатилади. Республиканинг шимоли, чекка жануби ва чўл ҳудудларида ёғингарчилик ой учун ўртача 5 кундан 8 кунгача кузатилади, тоғли ҳудудларга яқинлашган сари ёғингарчилик бўладиган кунлар сони 9-13 кунгача кўпаяди”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар
Метеорологик кузатувлар тарихида турли хил апрель ойлари кузатилган. Ёғингарчилик умуман бўлмаган жойларда жуда қуруқ ёки уларнинг ойлик миқдори меъёрдан 10% дан ҳам ошмаган. Шундай ҳолатлар кузатилганки, ёғингарчилик бир ойда меъёрдан 3-5 марта кўп бўлган.
Масалан, Тошкентда 1975 йилнинг апрель ойи энг қуруқ бўлган. Ёғингарчилик фақат икки марта ёғган ва уларнинг миқдори атиги 2 мм ни, бу апрел ойи меъёринингг 3% ни ташкил этган. 1990 йилнинг апрель ойида ёғингарчилик энг нам бўлган, унда ой учун ойлик ёғингарчилик меъёрнинг 300% атрофида бўлган, ёғингарчилик бўлган кунлар сони 19 кунни ташкил етган.
Метеорологик кузатувлар тарихида кеча-кундуз учун ёғингарчилик бўйича рекордчи 1990 йилнинг 8 апрель куни бўлган. Aпрелнинг ойлик меъёри 62 мм бўлганда ушбу кунда Тошкентда 65 мм ёмғир ёғган.
Одатда апрел ойида ҳарорат фони ҳам беқарор бўлади. Баҳорий жадал исишлар қисқа муддатга аммо сезиларли даражада совуқ бўлиши ҳароратни пасайиши билан алмашиши мумкин. Ўзбекистон аҳолиси, эҳтимол, 2020 йил апрель ойи биринчи ўн кунлигининг охирида қор ёғганини ва ҳатто қишда ҳам камдан-кам ҳолларда бундай қор ёғмаганини эслашади.
Изоҳлар мавжуд емас