Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзгидромет” дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича батафсил маълумот берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.
"Бугун аксарият ҳудудда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Фақатгина Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида бўлади", - дея хабар беришмоқда синоптиклар.
Ўзбекистоннинг шимолий минтақаларига Волга бўйидан салқин ва кам намли ҳаво массаларининг кириши бошланди. Кун давомида ҳаво фронти республиканинг шимолий ва чўл ҳудудларидан ўтади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кундузи ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди.
Эртага салқин ва кам камли ҳаво массаси бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати июнь охирига хос бўлган 27-32 даражагача пасаяди.
26 ва 27 июнь кунлари республика бўйлаб совуқ фронтнинг эсиши билан билан шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Республикада ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, шамол эсади.
Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди, кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида сақланиб қолади. Бу июнь ойи охирги беш кунининг меъёр кўрсаткичларидан 2-3 даража пастдир.
Изоҳлар мавжуд емас