Загрузка
Загрузка
Синоптиклар май ойи ҳақида: иккинчи  ва  учинчи  ўн кунликда ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача  исийди
Жамият

Синоптиклар май ойи ҳақида: иккинчи ва учинчи ўн кунликда ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача исийди

1798
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Синоптиклар май ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот беришди. Тахминларга кўра, ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

“Ўзгидромет” эслатиб ўтмоқдаки, Ўзбекистонда май ойи одатда апрель ойига нисбатан 4-6 даражага иссиқроқ бўлади. Марказий ҳудудларда ойнинг биринчи ярмида ўртача ҳарорат 24-27 даража, иккинчи ярмида 28-31 даражани ташкил қилади. Айрим кунларда ҳарорат 33-36 ва ундан юқори даражада бўлади.

Ёмғирли кунлар сони апрелга қараганда камроқ бўлсада, ёмғирлар қисқа муддатли ва деярли ҳар доим момақалдироқли бўлиши кузатилади.

Синоптикларнинг айтишича, май ойининг бошидаги об-ҳаво тахминан апрель ойи охирининг об-ҳавосига ўхшаб кетади. 1 май, яъни жума куни Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий ҳудудларига бу гал Каспий денгизи жанубидан Туркманистон орқали нам ҳаво оқими кириши бошланди.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудида кечга яқин ёмғир ёғади. Айрим жойларларда кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

2 май куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир эрталабгача тўхтаб, кундузи ҳаво очиқ бўлади. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

3 майда Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

4 май куни навбатдаги нам ҳаво кириб келиб, бутун республика ҳудудига тарқалади.

4 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида, 5-6 май кунлари эса бутун республика бўйича ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Биргина Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида шу кунлар ёғингарчилик кутилмайди.

1-6 май кунлари ҳарорат 23-28 даража атрофида, ёмғир вақтида 20-25 даражани ташкил қилади.

7 майдан бошлаб ойнинг биринчи ўн кунлигигача мамлакатимизда об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, ўн кунлик якунида эса ҳарорат 29-32 даражагача исийди. 

Май ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат 30-35 даражадан 22-27 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Айрим кунларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+