Загрузка
Загрузка
Синоптиклар жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво  прогнозига  аниқлик  киритишган. Ҳозирча илиқ бўлади, ҳафта охирида  совуқлашади, лекин  кучли  аёз бўлмайди
Жамият

Синоптиклар жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво прогнозига аниқлик киритишган. Ҳозирча илиқ бўлади, ҳафта охирида совуқлашади, лекин кучли аёз бўлмайди

95
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Синоптиклар жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво прогнозига аниқлик киритишган. Ҳафтанинг биринчи ярмида илиқ бўлади, бироқ пайшанбадан жумага ўтар кечаси ҳаво ўзгаради, асосий совуқ эса кейинги ҳафтада кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб кундузи 15-20 даражали қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради”, -дея маълум қилмоқда Ўзгидромет.

Аммо ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ўзгара бошлайди. 8 декабрь жума кунида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиққача, шимолда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиққача тушиши кутилмоқда.

Синоптикларнинг аниқлик киритишича, асосий совуқ кунлар ўзбекистонликларни   кейинги ҳафтада кутмоқда.

Эслатиб ўтамизки, кеча Ўзгидромет ҳафта охирида кутилаётган эҳтимолий совуқ   кунларнинг келиши ҳақида огоҳлантирган эди, унга кўра, мамлакат ҳудудига қараб, тунда ҳаво ҳарорати 5-17 даража совуқ бўлиши айтилган. Шу билан бирга, синоптиклар ушбу прогноз дастлабки экани ва ўзгариши мумкинлигини билдиришган.

Тошкент

4-8 декабрь кунлари бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 4-6 декабрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

7-8-декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати яна 2-3 даражага пасаяди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...