Загрузка
Загрузка
Дори рекламасида "энг самарали" ва "ножўя таъсири йўқ" каби иборалардан фойдаланиш тақиқланади
Жамият

Дори рекламасида "энг самарали" ва "ножўя таъсири йўқ" каби иборалардан фойдаланиш тақиқланади

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда дори воситалари рекламасида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳамда бўрттирилган иборалардан фойдаланиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Реклама роликларида "ноёб", "энг хавфсиз", "кафолатланган натижа", "тез даволайди" ёки "ножўя таъсири мавжуд эмас" каби сўзларнинг ишлатилиши фуқароларда препаратнинг хусусиятлари ҳақида нотўғри тасаввур уйғотмоқда. 

Бу эса одамларни шифокор маслаҳатисиз ўзбошимчалик билан даволанишга ундаб, соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Амалдаги "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ, дори воситалари рекламасида шифокор кўригисиз мустақил даволаниш мумкинлиги ҳақида таассурот уйғотиш, олимлар, тиббиёт ходимлари ёки машҳур шахсларнинг тавсияларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.  

Шунингдек, алоҳида шахсларнинг миннатдорлик изҳорларини келтириш, дорини энг самарали ёки хавфсиз деб тақдим этиш, таъсири кафолатланганини даъво қилиш ва бошқа препаратлар билан нотўғри таққослаш мумкин эмас. Бундан ташқари, рецептсиз бериладиган дорилар рекламасида қўллаш бўйича қарши кўрсатмалар мавжудлиги ҳамда мутахассис маслаҳатини олиш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш мажбурий тартибда акс этиши шарт. 

Рақобат қўмитаси реклама берувчи ва тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда. Фуқаролардан эса дори воситаларини танлаш ва қабул қилишда фақатгина жозибадор рекламаларга эмас, балки бевосита шифокор тавсиясига таяниш сўралган. 

Олдинроқ Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси NIKA PHARM компаниясига нисбатан "Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларини бузганлиги учун белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаганди. Компания Rinoksil Formula+ дори воситаси рекламасида буюк аждодлар ва жаҳон тарихидаги машҳур шахслар образларидан ахлоқ ва маънавият нормаларига зид равишда фойдаланганликда айбдор деб топилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...