Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Аслида ўзбекистонлик бўлган Дилбар Файзиева Биринчи канал эфиридан қаерга кетиб қолганлигини изоҳлади. Batafsil.uz мухбири хабар беришича, бу ҳақида телебошловчи ўзининг Instagramдаги саҳифасида очиқчасига гапириб берган.
Россия телевидиниесида Ўзбекистоннинг энг таниқли вакиласининг таъкидлашича, унга телетомошабинлардан кўплаб саволлар келмоқда. Барчани унинг тонгги прайм-таймга қачон қайтиши қизиқтиради.
Файзиева афсус билан таъкидлаганки, - “Мен қайтмайман ва ниҳоят буни сизга айтиш пайти келди. Ҳа, мен Биринчи каналдан кетяпман. Бу менинг қатъий ва англанган қарорим. Тонги эфир Дирекцияси билан жуда яхши хайрлашдик. Ҳеч қанақа шов-шувли сабаб бўлгани йуқ. Ҳаммаси оддий- ҳамкорликни давом эттириш учун имкониятлар топилмади холос». Дилбар “Доброе утро” (“Хайрли тонг”) дастурида ишлаган беш йиллик давр ажойиб тарзда ўтганлигини қўшимча қилди.
“Мен севимли ҳамкасбларим – профессионал, меҳрибон ва эътиборли кишиларни жуда ҳам соғинаман. Ўзимнинг шўх бошловчи-шерикларим ҳам етишмай туришини биламан. Шуни билингки, Сиз бетакрорсиз”, - деб якунлаган телебошловчи.
Файзиеванинг сўзларига қараганда, эндиликда у эркин сафарга отланади. Уни олдинда қизиқарли ва сермазмун онлар кутаётганлигига ишонади.
Изоҳлар мавжуд емас