Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус эпидемияси даврида виза чекловларини киритишни таклиф қилмоқда
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус эпидемияси даврида виза чекловларини киритишни таклиф қилмоқда

270

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус эпидемияси даврида виза чекловларини киритишни таклиф қилмоқда. Мухбиримиз хабар беришича, вазир бу унинг шахсий нуктқаи назари эканлигини таъқидлаган.

Вазирлик матбуот хизматининг эслатиб ўтишича, Хитой билан чегараларни ёпиб қўйган Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Мўғулистон ва Малайзия мазкур чораларни кўришган. Бир қатор бошқа давлатлар Хитой фуқаролари учун визаларни жорий этишмоқда.

Ўзбекистондаги вазият ҳукумат назоратига олинган - чегара ўтказиш пунктларида йўловчилар тепловизорлар ёрдамида текширилиб, Хитойдан келганларга алоҳида эътибор берилмоқда. Коронавирус аниқланган тақдирда махсус палаталар тайёрланган ва дори-дармонлар заҳираси яратилган.

Шодмоновнинг таъкидлаганидек, чегараларни ёпиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатига кирмайди. Бироқ, 30-январь куни ҳолатида мамлакатда биронта ҳам касалланган аниқланмаган бўлсада, Ўзбекистон эҳтиёт чораларини кўриши керак. Ўзининг шахсий позициясидан келиб чиққан ҳолда, вазир Ўзбекистон фуқароларининг Хитойга кетишини, шунингдек, Хитой ва бошқа хорижий фуқароларнинг мамлакатимизга киришини вақтинча чеклаш тарафдори.

Алишер Шодмоновнинг айтишича, вирус ҳаво томчи йўли орқали ҳамда мулоқот қилишда юқиб, 14 кунгача инкубацион даврга эга. Бу эса ўз навбатида касаллик тарқалиш хавфини оширади. АҚШ, Европа давлатлари ва Осиёнинг ривожланган мамлакатларида юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги вазиятнинг нақадар жиддий эканлигини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилои коронавирус эпидемиясини халқаро даражадаги фавқулотда вазият сифатида тан олди. Унинг Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус дунё миқёсида бу касалликка 7834 нафар киши чалинганини айтиб ўтди.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+