Соғлиқни  сақлаш вазири коронавирусга  чалинган бир  нафар бемор  учун  Ўзбекистонда қанча  маблағ сарфланаётгани  ҳақида айтиб ўтди
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинган бир нафар бемор учун Ўзбекистонда қанча маблағ сарфланаётгани ҳақида айтиб ўтди

1863

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бир нафар бемор учун қанча маблағ сарфланаётгани ҳақида айтди. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарф қилинмоқда. Агар бемор аҳволда бўлиб, жонлантириш бўлимида ётган бўлса харажатлар тахминан икки бараварга ошиб, 64 миллион сўмгача етмоқда.

“Карантиндаги фуқароларнинг ҳар бирига 14 кунлик карантин даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор учун эса 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда”, -деди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...