Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазири коррупция фактлари тўғрисида қўнғироқ қилиш учун шахсий телефон рақамини ошкор қилган
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазири коррупция фактлари тўғрисида қўнғироқ қилиш учун шахсий телефон рақамини ошкор қилган

540
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов коррупция фактлари тўғрисида қўнғироқ қилиш учун шахсий телефон рақамини ошкор қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"2023 йил соғлиқни сақлаш тизимида "Коррупцияга қарши кураш йили" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирининг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақамига коррупцияга оид аниқ фактлар ва далилларга асосланган мурожаатларни қабул қилиш бошланди”, -дея маълум қилмоқда вазирлик.

Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали юборишлари мумкин:

  • вазирлик ҳузурида   туну-кун ишлайдиган Сall-марказ (қисқа 1003 рақами билан);

  • Қорақапоғистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазирлиги,   вилоятлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузуридаги Сall-марказлар (қисқа 1103 рақами билан;

  • вазирликнинг яқинда ишга туширилган расмий телеграм-боти (https://t.me/murojat_ssv_bot);

  • барча туман тиббиёт муассасаларида фуқаролар тўпланадиган жойларда ўрнатилган ва тиббиёт муассасаси раҳбари билан боғланишга имкон берувчи "тўғридан-тўғри алоқа" линиялари;

  • вазирликнинг    расмий сайтида (https://ssv.uz/) аҳолининг    саволларига тезкор жавоб беришга мўлжалланган Jivo иловаси.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...