Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари: карантин 1 августдан кейин ҳам узайтирилиши мумкин
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари: карантин 1 августдан кейин ҳам узайтирилиши мумкин

1003

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзбекистон-24” телеканалининг “Таҳлилнома” кўрсатувига берган интервьюсида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев карантин 1 августдан кейин ҳам узайтирилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

"Биз карантин чораларини 1 августга қадар узайтирдик. Бунинг сабаби шундаки, касалликнинг инкубация даври 14 кунгача бўлганлиги учун биз ярим циклни олдик. Бу инфекцияни одамдан одамга юқишини тўхтатиш учун энг мақбул вақт ҳисобланади. Агар биз мазкур чораларга қатъий риоя қиладиган бўлсак, 1-август куни карантинни тугатишимиз мумкин".

Бироқ, унинг сўзларига кўра, агар аҳоли ўртасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикаси ортиб борса, карантин чоралари албатта узайтирилади.

"Сўнгги бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланганлар сони 3 мингга ошиб, бу қарийб 30 фоизни ташкил этади. Вазият оғирлигича қолмоқда. Бугунги кунда кўплаб шифохоналар, шу жумладан Тошкентдагилар ҳам коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мослашмоқда. Оқибатда саратон касаллигига дучор бўлган ҳамда кардиологик, жарроҳлик ёрдамга муҳтожлар коронавирус инфекциясига қарши курашишдан ташқари, бошқа тиббий ёрдамни ўз вақтида ололмасликлари мумкин. Шу сабабли, соғлиқни сақлаш тизимининг тўхтаб қолмаслигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини сақлаш учун янги карантин чораларини киритишга мажбур бўлдик ",- деди у.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Юсупалиев мамлакатда коронавирус учун таҳлил тестларига танқислик йўқлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Бундан ташқари, бугундан бошлаб мамлакатда янги карантин чекловлари кучга кирди.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+